Фин аёллари Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўрмоқда
Олам
−
25 Ноябрь
4369Финляндиялик аёллар Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўра бошлади. Бу ҳақда “Тhе Guardian” хабар берди.
Финляндиялик аёлларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, олов ёқиш, очиқ ҳавода овқат пишириш, чодирлар ўрнатиш ўргатилмоқда. Шунингдек, улар киберхавфсизлик, психологик барқарорлик ва омон қолиш қобилиятларини шакллантириш бўйича ўқитилади.
“Россиянинг ҳужум қилиши ҳақидаги гапларни ҳақиқий таҳдид деб ўйламаган эдим. Улар Украинага ҳужум қилди. Кейинги нишон биз бўлишимиз мумкин”, дейди аёллардан бири.
Ўзини “реалист” деб таърифлаган икки фарзанднинг онаси ватанпарварлик қадриятлари туфайли ҳафта охирида давом этадиган “электрсиз омон қолиш” курсига қўшилишга мажбур бўлган, лекин у кундалик амалий кўникмаларга кўпроқ тайёр бўлишни хоҳлайдиган 75 га яқин аёллардан бири ҳисобланади.
Финляндия бўйлаб Аёллар миллий фавқулодда вазиятларга тайёргарлик уюшмаси томонидан ўтказиладиган 40 та курс мавжуд бўлиб, унинг таркибида киберхавфсизлик, руҳий бардошлилик, табиатда омон қолиш кўникмалари, қорда транспорт ҳайдаш ва ахборот таъсири каби йўналишлар ўргатилади. Шунингдек, курсларда иштирок этаётган аёлларнинг энг кичиги 17 ёш, энг каттаси эса 70 ёшда.
Маълумот учун, Россия ва Финляндия ўртасида расмий ҳарбий ҳамкорлик бўлмаса-да, мамлакат разведка хизматлари Россияни миллий хавфсизликка энг катта таҳдид сифатида баҳолайди ва ҳозирда гибрид уруш кетаётганига шубҳа қилмайди.
Финляндия Ташқи ишлар вазири Элина Валтонен немис мавқедоши билан қўшма баёнот бериб, Финландия ва Германия ўртасидаги сувости кабелининг шубҳали тарзда бузилиши ҳақида чуқур ташвишда эканини билдирган. Бу Болтиқ денгизидаги икки шубҳали ҳодисадан бири эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия ва Испания эҳтимолий урушга тайёрланаётгани хабар қилинганди.
“Бундай воқеа қасддан зарар етказилган деган шубҳа уйғотиши замонамизнинг беқарорлигидан далолат беради”, дейилади баёнотда.
Финляндия Украинага босқин бошланганидан сўнг ўзи каби НАТОга аъзо бўлган Швеция билан ҳамкорликда тергов ишларини бошлаган.
Моҳинур Каримова
LiveБарчаси