Филиппинга астероид тушди (видео)
Бу қизиқ
−
05 Сентябрь
221112024 RW1 астероиди Тинч океани жануби узра Ерга қулаб тушди ва Филиппин осмонида 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 00:45 да кучли чақнаш ҳосил қилди. У атмосферада ёниб кетди. Бу ҳақда “New Scientist” хабар берди.
Астрономлар кеча, 4 сентябрь куни эрталаб Ерга яқинлашиб келаётган катталиги бир метргача етадиган астероидни пайқашди. У АҚШнинг Аризона штатидаги расадхона мутахассислари томонидан аниқланган. Астероид дастлаб CAQTDL2 деб номланган, кейин эса 2024 RW1 деб ўзгартирилган. Унинг тушиш тезлиги секундига тахминан 17,6 километр ёки соатига 63 360 километрни ташкил этди.
Ижтимоий тармоқларда космик объектнинг қулаши акс этган бир нечта видеолар эълон қилинди. Тасвирлар Филиппин шимолидан олинган.
LiveБарчаси