Филиппинда самолёт қулаши оқибатида ўлганлар сони 29 нафарга етди
Олам
−
05 Июль 2021
1977Аввалроқ Филиппинда бортида 85 киши бўлган ҳарбий самолёт ерга қулагани ҳақида хабар берган эдик. Фожиа қурбонлари сони 29 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Уильям Гонзалес маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, самолёт қулаган жойда 29 кишининг жасади топилган. Яна 17 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади, 50 киши шифохонага ётқизилган.
Шу билан бирга, Гонзалес қутқарувчилар бошқа тирик қолганларни қидираётганларини таъкидлади. “Бу қайғули кун, аммо умидимизни йўқотмаслигимиз керак”, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги вакили.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 июль куни Филиппинда ҳарбий-ҳаво кучларининг C-130 ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учради, унинг бортида 85 киши бўлган. Қутқарув операцияси давомида ёнаётган самолётдан камида 40 киши қутқариб олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь