Филиппинда минглаб уйлар ёниб кетди (видео)
Олам
−
25 Ноябрь
3328Кеча, 24 ноябрь куни Филиппин пойтахти Манилада йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда ABC хабар берди.
Ёнғин хизмати оловни зич жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг иккинчи қаватидан бошланган деб тахмин қилган. Оловнинг кенг ёйилиши сабабли 1000 га яқин уй ёниб кетган. Ёнғин хизмати маълумотларига кўра, ушбу биноларда 2000 га яқин оила яшаган. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
“Бу ҳудуд ёнғин хавфи остида, чунки бу ердаги уйларнинг аксарияти енгил материаллардан қурилган”, деган ўт ўчирувчилардан бири.
Маълум қилинишича, ҳодисани олдини олиш учун ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар 36 та юк машинаси, тўртта ўт ўчириш қайиғи ва вертолётлардан фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппиннинг шимоли-шарқида содир бўлган тропик “Трами” бўрони келтириб чиқарган тошқинлар ва кўчкилар оқибатида 97 киши ҳалок бўлганди. Маҳаллий манбалар томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, “Трами”нинг инфратузилмага етказган зарари тахминан 26,35 миллион долларни, қишлоқ хўжалигидаги молиявий йўқотиш эса 43 миллион долларни ташкил этган.
Муҳаммад Ҳодиев