FIFA ЖЧда барча футболчиларнинг 3D нусхасини ишлаб чиқади
Спорт
−
03 Июнь 1001 1 дақиқа
FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионатида офсайд ҳолатларини янада аниқроқ белгилаш мақсадида турнирда иштирок этадиган ҳар бир футболчининг 3D нусхасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда ташкилотга таяниб, BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, жами 1248 нафар футболчи – турнирда қатнашадиган 48 та терма жамоанинг ҳар биридан 26 нафардан ўйинчи рақамли сканердан ўтказилади. Сўнгра сунъий интеллект ёрдамида уларнинг 3D моделлари яратилади.
Ҳар бир футболчи турнир олдидан ташкил этиладиган фотосессия давомида махсус сканерлаш камераси олдида атиги бир сония вақт сарфлайди.
Янги технология ҳакамларга ёрдам берувчи автоматик овозли огоҳлантириш тизимини тўлдиради. Агар футболчи 10 сантиметрдан ортиқ офсайд ҳолатида бўлса, тизим автоматик равишда ишга тушади.
FIFA расмийларининг таъкидлашича, мазкур янгилик офсайд билан боғлиқ баҳсли вазиятларда қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштириш ва унинг аниқлигини ошириш имконини беради.
Маълумот учун, мундиалда илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз юришини жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбияга қарши учрашув билан бошлайди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь