FIFA ЖЧ финалининг танаффуси қанча вақт давом этишини очиқлади
Спорт
−
09:29 1290 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидаги танаффус 17 дақиқа давом этади. Бу ҳақда (FIFA) маълумотига таяниб, “The Sun” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, танаффуснинг 11 дақиқаси санъаткорларнинг чиқишларига ажратилади. Қолган вақт эса саҳнани ўрнатиш ва демонтаж қилиш ишларига сарфланади. Шу боис, танаффус одатдагидан атиги икки дақиқага узоқроқ давом этади.
Аввалроқ, FIFA танаффусни 15 дақиқадан 30 дақиқагача узайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Финал учрашуви жорий йилнинг 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Шарқий Резерфорд шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Танаффус пайтида канадалик хонанда Жастин Бибер, америкалик хонанда Мадонна, колумбиялик юлдуз Шакира ҳамда Жанубий Кореянинг BTS поп гуруҳи мухлислар учун махсус концерт дастурини тақдим этади.
Live
Барчаси