FIFA Жануби-Шарқий Осиёда янги мусобақа ташкил этмоқчи
Спорт
−
27 Октябрь 2025 4170 2 дақиқа
Кеча, 26 октябрь куни FIFA президенти Жанни Инфантино Жануби-Шарқий Осиёнинг барча 11 давлатини қамраб оладиган янги минтақавий футбол мусобақаси FIFA ASEAN Кубогини ташкил этишни эълон қилди. Бу ҳақда “The star” нашри хабар берди.
Манбага кўра, турнир FIFA халқаро ўйинлар тақвими доирасида ўтказилади ва тахминан 700 миллион аҳолига эга минтақада футбол иштиёқини кучайтиришга хизмат қилади.
“Биз бу мусобақани FIFA халқаро ўйинлар тақвими доирасидаги энг яхши футболчилар иштирокида ўтказамиз. Мақсадимиз футболга янги туртки бериш, минтақада сезиларли таъсир кўрсатиш ва глобал миқёсда порлашдир. Биз Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясининг барча 11 давлати билан биргаликда биз минтақани бирлаштирадиган ҳамда катта муваффақият келтирадиган турнирни яратмоқдамиз”, дейди Инфантино.
Тақдимот Куала-Лумпурдаги конференция марказида бўлиб ўтган 47-ASEAN саммити доирасида ўтказилган. Унда FIFA ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) ўртасида минтақавий футболни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Ҳужжатга Инфантино ҳамда ASEAN бош котиби Као Ким Хоурн имзо чеккан, маросимга Малайзия бош вазири Датук Сери Анвар Иброҳим ASEAN-2025 раиси сифатида гувоҳ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA президенти Жанни Инфантино Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган тинчлик саммитида иштирок этган. Саммитда Инфантино Ғазода вайрон бўлган футбол инфратузилмасини қайта тиклашга ёрдам беришини маълум қилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025