FIFA Тинчлик мукофотини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

Спорт

−

image

2025 йилда таъсис этилган FIFA Тинчлик мукофоти бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

FIFA президенти Жанни Инфантино ташаббуси билан жорий этилган ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръаси маросимида АҚШ Президенти Дональд Трампга топширилган ушбу мукофотнинг келажаги муҳокама қилинмоқда.

Агар мукофотни бекор қилиш таклифи зарур қўллаб-қувватловга эга бўлса, Трамп уни олган ягона шахс бўлиб қолади.

Маълумотларга кўра, FIFA Тинчлик мукофоти масаласи бўйича Ижтимоий масъулият қўмитасига вазиятни ўрганиш ва тегишли таклиф киритиш топширилган. 22 нафар аъзодан иборат қўмита ўз хулосаларини жорий йилнинг декабрь ойида Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган FIFA Кенгашининг навбатдаги йиғилишига қадар тайёрлаши кутилмоқда.FIFA президенти Жанни Инфантино 2025 йил ноябрь ойида ҳар йили топшириладиган Тинчлик мукофоти таъсис этилганини эълон қилган эди.

Мукофот тинчликни мустаҳкамлаш ва бутун дунё бўйлаб одамларни бирлаштиришга алоҳида ҳисса қўшган шахсларни тақдирлаш учун мўлжалланган.

2025 йил декабрь ойида Инфантино Вашингтонда бўлиб ўтган 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръаси маросимида АҚШ  Президенти Дональд Трампга ушбу мукофотнинг илк соҳиби сифатида уни топширганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг