FIFA расмий саҳифаси ўзбек футболи ҳақида пост эълон қилди
Спорт
−
17 Март 12675 1 дақиқа
FIFA'нинг расмий Instagram саҳифасида ўзбек футболига оид пост жойланди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги иштирокига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Шунингдек, постда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўл олгани, мамлакатда бўлиб ўтган футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионати, Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” сафида АПЛда тўп тепган илк ўзбекистонлик футболчига айлангани, мамлакатдаги болалар футболига қаратилаётган эътибор ва Миллий футбол маркази барпо қилинаётгани эътироф этилган.
“Ўзбекистон тобора кучайиб бормоқда! Марказий Осиё мамлакати ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олиш арафасида”, деб ёзилади пост остига.
Маъулмот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасида 20 март куни Тошкентда Қирғизистон ва 25 март куни Теҳронда Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.