FIFA президенти Ўзбекистонга келади

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFА) президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келадиган бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Инфантино 5 октябрь куни Фарғонада ўтказиладиган “Навбаҳор” ва “Андижон” ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финалига ташриф буюради. 

Охирги марта Инфантино ўтган йили май ойида Ўзбекистонга келганди. Ўшанда FIFA раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, футболни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганди. 

Қайд этиш жоиз, ҳозирда Ўзбекистонда FIFA таснифига кирувчи футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Катта эҳтимол билан Инфантино мусобақанинг финал баҳсига ташриф буюриб, ғолиб ва совриндорларни ўзи тақдирлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made