FIFA Инфантинони АҚШдаги солиқ мажбуриятларидан озод қилди – ОАВ

Спорт

−

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ўз президенти Жанни Инфантинони 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида АҚШда бўлган даври учун солиқ тўлаш мажбуриятларидан озод қилди. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, швейцариялик ҳисобчи Бруно Чиоментo 2024 йилда Бангкокда бўлиб ўтган йиғилишда Жанни Инфантино Жаҳон чемпионати олдидан Швейцариядан АҚШга кўчиб ўтганини маълум қилган ва солиқ тўловлари масаласини кўтарган.

Йиғилишда FIFA Инфантинонинг солиқ мажбуриятларини тўлиқ қоплашга қарор қилган. Бу уч йил давомида жами 4 миллион доллар тўланишини англатади. FIFA ҳисоботларига кўра, ташкилот президентининг йиллик маоши 6 миллион долларни ташкил этади.

Нашрнинг қайд этишича, Бангкокда маъқулланган солиқ имтиёзлари расмий ҳисоботларда акс этмаган. Бу эса FIFA’нинг бир қатор юқори лавозимли амалдорлари орасида тушунмовчиликларга сабаб бўлган.

Маълумот учун, 56 ёшли Жанни Инфантино 2016 йил февраль ойида FIFA президенти этиб сайланган. Кейинчалик у икки марта рақибсиз қайта сайланган. FIFA президенти лавозими учун навбатдаги сайлов 2027 йил март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг