FIFA Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди
Спорт
−
04 Июнь 14144 2 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди. Бу ҳақда FIFA ўзининг Instagram саҳифасида видео жойлади.
“Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати сари йўл олаётган энг ёрқин футбол юлдузларидан бири. 2025 йил январь ойида у “Манчестер Cити” сафига қўшилди ва Англия Премьер-лигасида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди. Ўтган ёзда Ҳусанов клуби билан АҚШда илк бор ўтказилган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Энди эса у 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашади. Ҳусанов Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Осиё кубогини қўлга киритган. U-20 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалгача етиб борган. Эндиликда эса у дунё футболининг энг нуфузли саҳнасида янги тарих ёзишга интилмоқда”, дейилади FIFA’нинг Instagram саҳифасида.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонги соат 07:00 да Мексикадаги Ацтека стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, терма жамоа 23 июнь куни Португалия билан, 27 июнь куни эса Конга билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Transfermarkt” портали Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархини 15 млн еврога кўтариб, 50 млн евро этиб белгилаганди.