FIDE'нинг янги рейтингида ўзбекистонликлар нечанчи ўринни эгаллади?
Спорт
−
01 Март 2023
9112Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) февраль ойи бўйича шахматчиларнинг рейтингини эълон қилди. Рейтингнинг топ-100 лигидан 3 нафар ўзбекистонлик шахматчи ўрин олди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов рейтингда сўнгги мусобақаларда қайд этган натижалари туфайли бир поғона пастлади. У 2731 очко тўплаб, 18-ўринни банд этди. Жавоҳир Синдоров эса 2661 билан 82-поғонага кўтарилиб олди. FIDE таснифига кўра, 2004-2005 йилларда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Рустам Қосимжонов яхшигина юқорилади. Февраль ойи жадвалида у 58-ўринни эгаллади.
Хотин-қиз шахматчиларнинг кучли 100 лигидан бир нафар ўзбекистонлик шахматчи – Нилуфар Ёқуббоева ўрин олди. У 2349 очко билан 96-ўринни банд этди.
Эркак шахматчилар рейтингида ҳамон норвегиялик Магнус Карлсен етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 2852 очко бор. Россиялик Ян Непомняший ва хитойлик Динг Лирен мос равишда иккинчи ва учинчи поғоналарни эгаллади.
LiveБарчаси