Фермин Лопес “Барселона”да рекорд ўрнатди
Спорт
−
27 Январь 3158 1 дақиқа
“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоа тарихидаги бир ўйинда 2+2 гол ва ассист қайд этган энг ёш футболчи бўлди.
27 январга ўтар кечаси Испания Ла Лигаси доирасида “Барселона” ўз уйида “Валенсия”ни йирик 7:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда каталонияликлар ярим ҳимоячиси Фермин Лопес 2 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди. Шу тариқа, Фермин 17 ёш-у 206 кунлигида ушбу натижани қайд этиб, клуб тарихида рекорд ўрнатди.
Маълумот ўрнида, Фернинга қадар 2008 йилда “Барселона”нинг собиқ футболчиси Боян Кркич “Вальядолид”га қарши ўйинда 2 та гол ва 2 та ассист қайд этган. Ўшанда Кркич 17 ёш-у 208 кун бўлган.
Live
Барчаси