Фермерлар намойиши: Франция ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди
Олам
−
29 Январь
6746Франциялик фермерлар бугун, 29 январь куни тушдан кейин Париж ва пойтахт чеккасида саккиз йўналишда ҳаракатланишни тўсиб қўйишга ваъда берди. Бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари давом этмоқда. Норозилик ҳаракати иштирокчилари ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича эълон қилинган чора-тадбирлардан норози. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Франциянинг энг йирик қишлоқ хўжалиги уюшмаси FNSEA ва “Ёш фермерлар”нинг айтишича, уларнинг мақсади французлар ҳаётини барбод қилиш эмас, балки ҳукуматга босим ўтказишдир. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Франция аҳолисининг деярли 90 фоизи фермерлар норозилигини қўллаб-қувватламоқда.
Бугун эрталаб Франция Қишлоқ хўжалиги вазири Марк Фесно янги чора-тадбирлар тўплами тез орада эълон қилинишини айтди.
Бир кун аввал эса Бош вазир Габриэль Атталь Франциянинг марказий қисмида (Эндр ва Луара) фермерлар билан учрашиб, уларнинг позициясини тинглаб, уларга қандайдир йўл топишини айтди. Аммо ҳозирча Франция қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳукумат позициясидан қониқмаяпти.
Кеча, 28 январь куни кечқурун ҳукуматдаги инқироз бўйича идоралараро штабнинг йиғилиши бўлиб ўтди, шундан сўнг Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманин расмийлар тракторларнинг Парижга киришига йўл қўймаслик ва Европанинг мумкин бўлган блокировкасини олдини олиш учун 15 минг жандарм ва полиция ходимларидан фойдаланишини айтди.
"Мен префектураларга жуда аниқ ва муҳим кўрсатмалар бердим, улардан биринчиси: тракторлар йирик шаҳарларга, жумладан Парижга кирмаслиги керак. Рюнжи даги бозор, шунингдек, пойтахтдаги Руасси ва Орли аэропортлари, умуман, мамлакатдаги бошқа аэропортлар ҳам ўз фаолиятини давом эттириши керак. Ушбу мудофаа позицияси жуда катта ресурслардан фойдаланишни талаб қилади. Буни таъминлаш учун 15 минг полициячи ва жандарм сафарбар этилган", дейди Жеральд Дарманин.
Париж полицияси префектураси Ички ишлар вазирининг кўрсатмаси билан Рюнжи ва Руасси ҳудудига катта мудофаа кучлари жойлаштирилганини маълум қилди.
Фермерларнинг норозиликлари билан бир қаторда бугун Франция шаҳарлари ва магистрал йўлларида такси ҳайдовчиларининг тиббий транспортнинг янги қоидаларига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтади.
Бу янги Бош вазир Габриэль Атталь учун биринчи йирик инқироз. Ҳукумат бошлиғи Миллий Ассамблеяда нутқ сўзлаб, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳақидаги ўз қарашларини тақдим этиши керак.
Қайд этиш жоизки, Франциядаги фермерларнинг норозилик намойишлари умумевропа миқёсига эга. Кеча, 28 январь куни Бельгияда ўнлаб тракторлар йўлларни тўсиб қўйди.
Италиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Алессандрияда фермерлар дизел нархининг кўтарилиши, нархлардаги катта фарқлар, Европа ишлаб чиқариш қоидаларининг тобора кучайиб бораётгани ва қоғозбозликка қарши норозилик билдирди.
Грецияда фермерлар бутун мамлакат бўйлаб, айниқса шимолда ҳамкасбларининг катта сафарбарлиги доирасида Ларисса марказида тракторлар билан норозилик намойиши ўтказди. Уларнинг асосий намойиши ҳам бугун, 29 январь кунига режалаштирилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь