“Фенербахче” “Галатасарой” билан ўйинга бойкот эълон қилмоқчи
Спорт
−
05 Апрель
3380Туркиянинг “Фенербахче” футбол клуби “Галатасарой”га қарши мамлакат Суперкубоги учун ўйинни тўхтатиб, рақиб турнир ғолиби бўлганидан сўнг тақдирлаш маросимини ўтказа олмаслиги учун режа тузди. Бу ҳақда “Ajansspor” хабар берди.
Манбага кўра, “Фенербахче” раҳбарияти жамоадан 19 ёшгача бўлган тўққиз нафар футболчини майдонга туширишни режалаштирмоқда - бу ўйин учун рухсат этилган максимал рақам. Уч ўйинчи “жароҳатланган” бўлиши керак ва “Фенербахче” олти ўйинчига тушганидан кейин регламентга мувофиқ ўйин бекор қилинади. Шу тариқа, клуб ўйинни бойкот қилгани учун жаримадан қочиши, ва натижада Туркия Суперкубогида ғалаба қозонган “Галатасарой” футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Фенербахче” “Трабзонспор” билан миллий чемпионат 30-тури доирасидаги сафар ўйинида (3:2) мухлислар билан юзага келган оммавий муштлашув туфайли Туркия чемпионатида иштирок этишдан бош тортиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этиш жоиз, финал ҳуштаги янграганидан сўнг “Фенербахче” футболчилари майдон марказида ғалабани нишонлай бошладилар, бу эса майдон эгалари мухлисларига ёқмади. Улар майдонга югуришди, шундан сўнг меҳмон клуб футболчилари иштирокида катта муштлашув келиб чиқди. “Фенербахче” раҳбарияти ҳодиса юзасидан расмийлар жавоб бермаётганидан ниҳоятда норози.
Туркия чемпионати турнир жадвалида 31 турдан кейин 84 очко билан “Галатасарой” пешқадамлик қилмоқда. “Фенербахче” 31 ўйиндан кейин 82 очко билан 2-ўринда бормоқда. Туркия Суперкубоги учун ўйин “Галатасарой”нинг уй стадионида бўлиб ўтади.