“Фенербаҳче” “Путин” деб ҳайқирган ишқибозлари сабабли жаримага тортилди
Спорт
−
06 Август 2022
6780UEFА Туркиянинг “Фенербаҳче” клубини Киевнинг “Динамо”си билан ўйинда мухлислар томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар учун жазолади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар қилинди.
Чемпионлар лигасининг 2-саралаш босқичи (1:2) ўйини чоғида турк жамоаси мухлислари Россия Президенти Владимир Путин номини айтиб ҳайқирган ва улар майдонга турли-хилдаги буюмларни улоқтиришган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан, ташкилот “Фенербаҳче”ни 50 000 евро жаримага тортди ва кейинги Европа мусобақаларида камида 5 000 мухлисни сиғдира оладиган секторларни ёпишга қарор қилди.
Қайд этиш керакки, Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятни бой берган Туркия жамоаси Европа лигаси саралашида иштирок этмоқда. Турк клуби 3-саралаш босқичи доирасидаги уй учрашувида Чехиянинг “Словацко” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Аввалроқ, “Фенербаҳче” ва “Динамо” ўртасидаги учрашувда содир бўлган вазият юзасидан UEFА тергов бошлагани тўғрисида хабар берилганди.
LiveБарчаси