“Фенербаҳче” “Путин” деб ҳайқирган ишқибозлари сабабли жаримага тортилди
Sport
−
06 August 2022 7927 1 minute
UEFА Туркиянинг “Фенербаҳче” клубини Киевнинг “Динамо”си билан ўйинда мухлислар томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар учун жазолади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар қилинди.
Чемпионлар лигасининг 2-саралаш босқичи (1:2) ўйини чоғида турк жамоаси мухлислари Россия Президенти Владимир Путин номини айтиб ҳайқирган ва улар майдонга турли-хилдаги буюмларни улоқтиришган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан, ташкилот “Фенербаҳче”ни 50 000 евро жаримага тортди ва кейинги Европа мусобақаларида камида 5 000 мухлисни сиғдира оладиган секторларни ёпишга қарор қилди.
Қайд этиш керакки, Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятни бой берган Туркия жамоаси Европа лигаси саралашида иштирок этмоқда. Турк клуби 3-саралаш босқичи доирасидаги уй учрашувида Чехиянинг “Словацко” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Аввалроқ, “Фенербаҳче” ва “Динамо” ўртасидаги учрашувда содир бўлган вазият юзасидан UEFА тергов бошлагани тўғрисида хабар берилганди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September