Файзуллаев ёзда Италияга кетади – манба
Спорт
−
20 Май 35716 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, жорий мавсум якунидан сўнг Аббосбек Файзуллаев ҳозирги жамоасини тарк этиб, Италия клубига йўл олиши мумкин. Ҳозирда ушбу мамлакатнинг бир нечта жамоаларидан таклифлар бор ва улар ўрганиб чиқилмоқда. Бироқ мазкур жамоалар номи ошкор қилинмади.
Маълумот учун, Аббосбекнинг ЦСКА билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади. 21 ёшли футболчи жорий мавсум 37 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 7 та голли узатма бор. “Transfermarkt” нашри футболчини 8 миллион еврога баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инсайдер Иван Карпов ЦСКА клуби Аббосбек Файзуллаевга 12 миллион евро нарх белгилаганини маълум қилганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь