Файзуллаев ва Беллингем дунёнинг энг зўр ёш ўйинчиси совринига даъвогарлик қилмоқда
Спорт
−
13 Декабрь 2023
15229Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерациясининг (IFFHS) “2023 йилнинг энг яхши ёш футболчиси” совринига номзодлар рўйхатидан жой олди.
Совринга даъвогарларнинг умумий рўйхатида “Реал” аъзоси Жуд Беллингем, “Барселона” футболчиси Гави, “Бавария” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамол Муциала ва бошқа бир қатор топ футболчиларни кўриш мумкин. Рўйхатдан жами 26 нафар футболчи ўрин олган.
Соврин IFFHS'га аъзо бўлган 120 та мамлакатнинг футбол экспертлари овозига кўра ўз эгасини топади.
20 ёшли Файзуллаев жорий мавсум Москва клуби сафида умумий 18 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 2 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси