Файзуллаев ва Ҳусанов Олимпия терма жамоаси сафига келиб қўшилди
Спорт
−
22 Апрель
5428Айни кунларда Қатар яшил майдонларида футбол бўйича U-23 Осиё кубоги баҳслари давом эттирилмоқда. ЦСКА аъзоси Аббосбек Файзуллаев ва “Ланс” футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам Доҳа шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Иккала футболчи ҳам 23 апрель куни Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши ўйинида майдонга тушиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, Темур Капазде шогирдлари 2-турдаёқ мусобақа чорак финалига йўл олишни уддалади. Ҳозирда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 6 очко билан ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Вьетнамга қарши ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.
Маълумот учун, Осиё кубогида совриндор бўлган 3 та терма жамоа шу йили Парижда ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритади. 4-ўрин соҳиби эса плей-офф ўйини орқали Олимпия ўйинлари учун кураш олиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь