Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев Осиёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти хабар берди.

Файзуллаевдан ташқари яна икки футболчи япониялик Гаку Навата ва жанубий кореялик Баэ Жун-ҳо совринга даъвогарлик қилмоқда.

Қайд этиш жоиз, 21 ёшли Баэ Жун-ҳо Англиянинг “Сток-Сити” жамоаси аъзоси ҳисобланиб, унинг трансфер нархи 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда. 18 ёшли Гаку Навата эса Япониянинг “Камигаку” жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистонликлардан Файзуллаевдан ташқари Дилшод Раҳматов Осиёда йилнинг энг яхши футзалчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олган.

Маълумот учун, 20 ёшли Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ЦСКА сафида жами 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 6 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made