Фати “Бавария” билан ўйингача майдонга қайтади
Спорт
−
01 Декабрь 2021
2390“Барселона” ҳужумчиси Ансу Фати тез орада жароҳатидан фориғ бўлади. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, испаниялик футболчи жорий йилнинг 8 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Бавария”га қарши UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур учрашувига қадар умумий гуруҳ машғулотларига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли иқтидор эгаси Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Сельта”га қарши ўйинда (3:3) чап сонининг бисепс мушакларидан жароҳат олган эди. Фати 2019 йилдан бери “кўк-анорранглилар”нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи 5 та ўйинда майдонга тушган ва рақилар дарвозасини 3 бор ишғол қилган.
Маълумот учун, “Барселона” Ла лигада 14 ўйиндан сўнг, 23 очко жамғарган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа пешқадами “Реал Мадрид” ҳисобида эса 33 очко мавжуд.
LiveБарчаси