Фарзандини кўришга борган отани собиқ хотинининг оила аъзолари калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
16:50 4602 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида фарзандларини кўриш учун собиқ турмуш ўртоғининг уйига борган эркак унинг оила аъзолари томонидан калтакланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 август куни 1991 йилда туғилган Б.Р. фарзандларини кўриш учун собиқ турмуш ўртоғи, 1997 йилда туғилган Д.Қ. нинг Сергели туманидаги уйига борган. Шу вақтда турмуш ўртоғининг оила аъзолари билан можаро юзага келган. Оқибатда 1965 йилда туғилган М.Қ. ва 1992 йилда туғилган Э.Қ. 35 ёшли Б.Р.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида эр ўз аёлини аёвсиз калтаклаганди.
Live
Барчаси