Фарғонада қарийб 100 кишига ноқонуний маош тўлангани аниқланди

Жамият

image

Фарғона вилоятида хўжалик юритувчи субъектларида ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги ўрганилганда 100 га яқин ишчилар ҳисоботларда кўрсатилмагани, яъни, “конверт” усулда ойлик маош олгани аниқланди, дея хабар берди Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси.

Хусусан, Фарғона шаҳри марказида жойлашган “Фарғона Зафар Камол” хусусий корхонасига тегишли савдо шохобчаси ҳисоботларида 7 нафар ходим ишлаётганини кўрсатиб келган. Солиқ идораси томонидан ўтказилган тадбир чоғида корхона 13 нафар норасмий ишчисига “конверт” усулида маош бериб келаётгани аниқланган.

“Абдуллаев Олимжон ҳамкор” хусусий корхонаси эса 3 нафар норасмий ишчига “конверт” усулда ойлик тўлаб келган.

ЎзА хабарида қайд этилишича, Фарғонада ҳужжатсиз фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ маош фарғона

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг