Фарғоналик йигит 2 ойлик чақалоқнинг қотилига айланиб, 20 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи йигит ёқтирган қизининг уйига бостириб бориб, унинг 2 ойлик жиянини аёвсиз тарзда ўлдирган. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.

Маълум бўлишича, фарғоналик йигит Муҳаммаджонов 2019 йилда Instagram ижтимоий тармоғи орқали Пирматова билан танишиб, у билан бир неча бор кўришган. Лекин орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг, фуқаро Пирматова унга турмушга чиқмаслигини билдириб, йигитга рад жавобини берган. 

Бундан ғазабланган куёв бўлмиш Фарғона шаҳрида жойлашган Пирматованинг уйига бостириб борган. Қизнинг уйда йўқлигини билгандан сўнг ҳаммомда бўлган келинойиси Каримовани олдига кириб, унинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан зарба берган. Aгар шовқин кўтарса, яна пичоқ тиқишини айтиб, уни хонадон ётоқхонасига олиб кирган.

Шундан сўнг Каримова Пирматовага қўнғироқ қилиб уни чақирган. Қиз етиб келгунига қадар Муҳаммаджонов Каримованинг 2 ойлик чақалоғини йиғидан тўхтамагани учун ёстиқ билан димиқтириб, қасддан ўлдирган.   

Бу пайтда Пирматова етиб келган. Муҳаммаджонов эса унинг юзига уриб, кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган. Шовқинни эшитган қўшнилар эшикни тақиллатиб, ички ишлар ходимлари чақиришини айтган. Шундан сўнг Муҳаммаджонов уйдан чиқиб, пичоқни кўп қаватли уй ёнидаги ертўла деразасига қистириб, Matiz русумли таксида Aндижон шаҳрига кетган. 

Маълум бўлишича, гумонланувчи бу жиноятни содир этган вақтда ақли расо ҳолатда бўлиб, ўз ҳаркатларини бемалол идора эта олган.  

Судланувчига нисбатан Фарғона вилояти суди томонидан Жиноят кодексининг 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисм “в”, “ж”, “о” бандлари, 25-модда (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 2-қисм “р” банди, 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг