Фарғоналик фуқаро 300 та банк картасини талон-торож қилди
3-саҳифа
−
09 Декабрь 2022
8771Фарғона вилоятида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро 300 дан ортиқ банк карталарининг бошқарувини қўлга киритиб, уларни талон-торож қилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ички ишлар бошқармасига 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унинг билдиришича, банк картасидаги 8 миллион 919 минг сўмга яқин пули номаълум сабабга кўра ечиб олинган.
Текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, мурожаатчи Теlegram мессенжеридаги “Даврбанк кредит” сохта ботига кирган. Ботдаги “Даврбанк” орқали 20 фоизлик онлайн микрокредит олиш имкони борлиги ҳақидаги ёлғон маълумотларга ишониб, зарарли ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган. Шундан сўнг жабрланувчининг пуллари ечиб олинган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро содир этгани аниқланган.
Айбланувчи зарарли ҳавола яратиб, Теlegram каналларига тарқатган ҳолда 300 дан ортиқ банк карталарини бошқарувини қўлга киритиб, карталардаги пулларни талон-торож қилган. Пулларнинг бир қисмини онлайн қимор ўйинларига ва қолган қисмини эса электрон ҳамёнларга ўтказиб ўзлаштирганлиги аниқланган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь