Фарғонада маст эркак поезд тагидан омон чиқди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида темир йўлда ухлаб қолган шахс нафақат  поезднинг, балки темир йўл кесишмасидаги ҳаракатнинг тўхташига ҳам сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Темир йўллари Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, кеча, 4 август куни Фарғона водийсиниг Қўқон–Бувайда перегонининг 7-километрининг 5-ПК П–93-сонли Aндижон-Тошкент йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракати 20 дақиқага тўхтаб қолган. 

Поезд тўхтаб қолишига локомотив бригадаси темир йўл излари ичи (колея)да ётган одамни кўрганидан сўнг фавқулодда тормозлашни қўллаган ва поезд қўриқланадиган темир йўл кесишмаларидан бирининг ҳудудида тўхтаган. Натижада соат 21:50 дан 22:10 гача ушбу жойда автотранспортнинг тирбандлиги юзага келган.

Мазкур фуқаро маст ҳолда бўлгани таҳмин қилинмоқда. Айтилишича, поезд йўлда ётган одам устидан юриб ўтган, бироқ унинг танаси пўлат излари орасида бўлгани боис унга хеч нима килмаган. 

Ушбу ҳодиса содир бўлгандан сўнг, фуқаро воқеа жойидан қочиб кетган. Йўловчи поезд эса техник кўрикдан ўтганидан сўнг, поезд белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатини давом эттирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг