Фарғонадаги қотиллик юзасидан ИИВ маълумот берди
Жамият
−
11 Май 2019
5439Жорий йилнинг 8 май куни Фарғона шаҳрида икки фуқаро ўртасида жанжал оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу шаҳарда яшовчи 51 ёшли А.К. Орият кўчаси олдида ўзаро жанжал оқибатида таниши 43 ёшли А.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган.
ИИВ хабарига кўра, натижада А.Э. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. А.К. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь