Фарғонадаги даҳшатли ЙТҲда икки мактаб ўқувчиси ҳам ҳалок бўлгани айтилди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2023 8246 1 дақиқа
Аввалроқ Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ISUZU русумли юк машинаси светофорда тўхтаб турган Damasʼга бориб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Вафот этганлар сони яна икки кишига ортди. Бу ҳақда “Замон” дастурида маълум қилинди.
Айтилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган яна икки нафар шахс Бувайда туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари бўлган. Ўқувчи қизлар тонгда оналарига ёрдамлашиш мақсадида сабзи юлиш учун далага кетаётган бўлган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг Бувайда туманидаги шошилинч тиббиёт бўлимига жами 10 нафар фуқаро олиб келинган. Улардан беш нафари аёллар бўлган, яна беш нафари эса ўқувчилардир. Ҳозирда 6 киши шифохонада даволанмоқда, уларнинг айримларининг аҳволи ёмон.
Шунингдек, маълум қилинишича, ўқувчиларнинг ота-оналари фарзандлари меҳнатга жалб қилингани учун аввал ҳам бир неча маротаба жаримага тортилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ISUZU ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь