Фарғонадаги аттракциондан қиз нега йиқилиб тушди? Янги тафсилотлар очиқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Фарғона вилояти марказий истироҳат боғидаги аттракционда вояга етмаган қиз учаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, “Ар-Рошидоний” маданият ва истироҳат боғида жойлашган “Қароқчилар кемаси” аттракционида 17 ёшли фуқаро Н.О. аттракционнинг маҳкамланган ҳимоя занжирини ўз қўли билан бўшатиб юбориши сабабли аттракциондан ерга қулаб тушган. Қиз оғир аҳволда туман шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Инспекция ходимлари томонидан ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида “Қароқчилар кемаси” аттракциони қўлбола усулда ясалган бўлиб, 2022 йил июлда тадбиркор И.Т. томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилгани аниқланган.

“Мавжуд талабларга кўра аттракцион махсус ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ўрнатилиши лозим. Шунингдек, аттракционнинг техник паспорти мавжуд эмас, статик ва динамик синовлардан ўтказилмаган, кунлик техник назорат, аттракцион электр жиҳозларини ерга заминлаш ва изоляцияси қаршилигини ўлчаш, ишга тушириш ва созлаш ишлари бажарилмаган. Аттракционга 2022 йил август ойида мавсум учун махсус лаборатория томонидан металл конструкциясининг мустаҳкамлиги тўғрисида ижобий хулоса берилган бўлсада, шу кунгача аттракциондан тегишли рухсатнома олинмасдан фойдаланилган”, дейилади расмий муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона аттракцион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг