Фарғонада зилзила содир бўлди

Жамият

image

Фарғона ва Андижон вилоятларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Бугун, 1 март куни маҳаллий вақт билан соат 05:22 да зилзила содир бўлган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 257 км жануби-шарқда, Фарғона вилоятининг Қува туманида жойлашган. Зилзила координаталари: 40,45 градус шимолий кенглик; 72,08 градус шарқий узунлик. 
Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 11 км. 

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Қува туманида 3 балл, 9 км;
  • Марҳамат туманида 2 балл, 20 км;
  • Қувасой шаҳрида 2 балл, 20 км;
  • Тошлоқ туманида 2 балл, 23 км;
  • Асака туманида 2 балл, 27 км;
  • Шаҳрихон туманида 2 балл, 27 км;
  • Фарғона шаҳрида 2 балл, 27 км.

Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Фарғона зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг