Фарғонада “заправка” қарийб 3 млрд сўмлик газни ўғирлади

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида 2,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, барча ҳудудларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Турват” саноат тармоғидан табиий газ билан таъминланувчи “Н.И.Б.” МЧЖга қарашли мазкур АГТКШда газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, ўлчов тизимидаги қурилмаларга ташқи таъсир ўтказилгани аниқланган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 2 миллиард 901 миллион сўмлик зарар ҳисобланган. Мазкур иш бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давомида Тошкент вилояти Зангиота туманида 1,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона табиий газ заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг