Фарғонада ЙТҲ натижасида икки ўқувчи қиз ҳалок бўлди
Жамият
−
06 Ноябрь 2019
4449Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Фарғона вилояти Бағдод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки мактаб ўқувчиси қурбон бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри хабар берди.
Бағдод туманида яшовчи Д.В. ўз бошқарувчидаги Tico автомашинаси билан икки фарзанди ҳамроҳлигида кетаётганди. У А-373 йўлининг 54-километрида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Д.М. бошқарувидаги Nexia автомашинасига йўл бермасдан, йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир бўлди.
Tico автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, шу ердан оқиб ўтувчи зовурга тушиб кетди. Натижада Tico автомашинаси йўловчилари, ҳайдовчи Д.В.нинг қизи, 7-синф ўқувчиси И.В. воқеа жойида вафот этди. Яна бир қизи, 2-синф ўқувчиси Р.В. эса шифохонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь