Фарғонада вояга етмаган фуқаро ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
03 Май 2021
6598Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 1 май куни фуқаро Қ.А. Nexia-2 русумли автомашинасини Ўртақўнғирот қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган электроскутер билан тўқнашган.
Натижада скутер йўловчилари вояга етмаган Н.Р. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган ҳамда Ғ.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан (транспорт бошқарувчиси томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси