Фарғонада тадбиркор 1,8 млрд сўмлик газни ўғирлагани аниқланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида газ таъминоти корхонаси филиали маъсуллари ёрдамида тадбиркор кўп миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ҳудудгаз Фарғона” газ тарқатиш филиалининг Фарғона шаҳар бўлими масъул шахслари “T.Q.” МЧЖга қарашли Тошлоқ тумани, “Анжил” МФЙ ҳудудида жойлашган нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехини табиий газ тармоғига белгиланган талабларга зид равишда уланишига рухсат бергани аниқланган. Оқибатда корхона томонидан давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг