Фарғонада сув таъминоти ходимига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
29 Январь 2024 10030 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида “Фарғона сув таъминоти” ходимига тан жароҳати етказмоқчи бўлган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Фарғона сув таъминоти”нинг Бувайда туман бўлими ходимлари “Қоратепа” МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига қарздорликни ундириш учун борган. Аммо Т.К. ва унинг укаси Н.К. сув таъминоти ходимларини ҳақорат қилиб, уларга тан жароҳати етказмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль