Фарғонада шифохона ерини сотишга уринган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида тадбиркорга шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдонини ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Бағдод тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. “B.F.” хусусий корхонаси раҳбари С.Н.нинг ишончига кириб, тадбиркорга Бағдод тумани Гулистон массивида янги қурилаётган марказий шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритгани аён бўлган. 

У, шунингдек, ер майдонининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганини, унинг номига расмийлаштириш учун яна 3 000 АҚШ доллари кераклигини айтиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Бағдод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг