Фарғонада “самосуд”: икки қиз бошқа бир қизни калтаклади
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2020
24782Ижтимоий тармоқларда йўл юзида икки қиз бошқа бир қиз билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Икки қиз бир бўлиб учинчисини калтаклаб, тепкилаган.
Мазкур видеога Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, видеохабарда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Олитиариқ туман ИИБ ҲПБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Риштон туман маъмурий судига тақдим этилган.
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Риштон туман маъмурий суди томонидан МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ҳамда 183-моддаларига асосан ҳуқуқбузарлар Ғ.М. ва Қ.Х.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, К.Р.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.