Фарғонада пиёда аёл ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
29 Январь 2021 5126 1 дақиқа
Жорий йилнинг 27 январь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Фуқаро М.М. Lacetti русумли автомашинасини Жалоер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А. исмли аёлни уриб юборган.
Натижада, М.А. исмли аёл тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь