Фарғонада пахта сақлаш пунктида ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
11 Май 2023
4319Кеча, 9 май куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган пахта сақлаш пунктида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Таъкидланишича, соат 11:05 да Олтиариқ тумани “Ибн Сино” МФЙ ҳудудидаги хусусий корхонага қарашли пахта бунтида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:10 да етиб борган, орадан 3 дақиқа ўтиб ёнғин қуршаб олинган, 11:30 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 1 дона 200 тонналик пахта бунтида 500 килограмм пахта ёниб зарарланган. Ёнғиндан 1 дона бунтдан 199,5 тонна пахта сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь