Фарғонада ота ўғлини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
04 Сентябрь
15604Фарғона вилоятида 72 ёшли ота 41 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Воқеа 1 сентябрь куни соат 17:00 лар атрофида Олтиариқ тумани “Тошобод” МФЙда содир бўлган. 1952 йилда туғилган Н.Н. яшаш хонадонида ўғли 1983 йилда туғилган О.Н. билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал оқибатида у ўғлини қасддан ўлдириш мақсадида яшаш хонадонидан ошхона пичоғини олиб, ушбу пичоқ билан қуролланиб, О.Н.нинг кўкрак қафаси юқори чап томон қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида фуқаро О.Н. Олтиариқ туман Тиббиёт бирлашмаси ШТТЁБ реанимация бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 сентябрь куни Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан Н.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумон қилинувчи Н.Н. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона вилоятининг Данғара туманида озодлиги чекланган фуқаро ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимини пичоқ билан ўлдирганди.
LiveБарчаси