Фарғонада ноқонуний ер сотган шахс ушланди
3-саҳифа
−
15 Ноябрь 2022
4866Фарғонада ноқонуний равишда ер сотган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумот берди.
Қайд этилишича, фуқаро Б.С вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига мурожаат қилган.
Шундан сўнг, олиб борилган тадбирда фуқаро Х.Н. Фарғона шаҳри, “Илғор” маҳалласидан шаҳар ҳокимининг 2021 йилнинг 17 майдаги қарори билан “ZAMIN FRUITS AGROCLASTER” МЧЖга гулчиликка ихтисослашган иссиқхона қуриш учун берилган 4,5 гектар бўш ер майдонини ноқонуний равишда 35 000 АҚШ долларига сотишга келишгани аниқланган.
Х.Н. келишилган пулдан 15 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "а" билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси