Фарғонада ММТБ бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Фарғонада Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-(Фирибгарлик) ва 211-( Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқарони ишга қабул қилгани учун 3,5 минг доллар пора олган вақтида қўлга тушгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Марғилон Мактабгача ва мактаб таълими бўлими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг