Фарғонада қурол сотаётган фуқаро қўлга олинди

Жамият

image

Фарғона вилоятидаги Марғилон шаҳрида эркак қурол сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида тезкор тадбир ўтказган. Натижада 59 ёшли С.А. бир дона 1954 йилда ишлаб чиқарилган Макаров пистолетини ўқларсиз сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.


Мақола муаллифи

Теглар

қурол Фарғона

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг