Фарғонада қоидабузарларни дрон ёрдамида аниқлаш бошланди

Жамият

image

Аввалроқ Фарғонада 1 январдан қоидабузарлар дрон ёрдамида аниқланиши ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда ушбу дронлар қоидабузарларни аниқлашни бошлаган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ маълум қилди.

Қайд этилишича, Фарғона вилоятида йўл  ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш  ва жамоат  тартибини сақлаш мақсадида 2021 йилнинг  1 январидан дрон қуриламалари ёрдамида аниқланган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.

Ушбу қурилмалар белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни аниқлайди. Шунингдек, улар ниқоб тақмаган фуқароларни ҳам аниқлаб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг