Фарғонада 1 январдан қоидабузарлар дрон ёрдамида аниқланади
Жамият
−
28 Декабрь 2020 7859 1 дақиқа
2021 йил 1 январдан Фарғона вилояти бўйлаб, учувчисиз учадиган қурилмалар ёрдамида ҳуқуқбузарликлар фиксация қилинади. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ушбу қурилмалар ёрдамида куну-тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари аниқланади.
“Ҳурматли фуқаролар мақсадимиз сизларни жаримага тортиб молиявий зиён етказиш эмас. Аксинча, инсон ҳаёти ва соғлигига дахлдор бўлган қоидаларга амал қилилишингизни таъминлашга қаратилган”, дейилади ИИБ хабарида.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель