Фарғонада фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар сифатида кўрсатиб сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари харидорни мазкур хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини гўёки 7 гектар эканлигига ишонтириб, унинг номига расмийлаштириб беришини айтган ва эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда 100 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалик раҳбари келишилган пул маблағидан 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Ҳозирда қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида тадбиркорга ҳужжатлари бўлмаган дўконни расмийлаштириб бермоқчи бўлан бозор раҳбари қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Қўштепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг