Фарғонада эркак терак кестираётган аёлни уриб ўлдириб қўйди
Жамият
−
15 Февраль
16260Кеча, 14 февраль куни Фарғона вилоятида терак дарахтлари кесилиши ортидан жанжал чиқди ва оқибатда бир аёл вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Ш.О.(аёл) Фарғона шаҳар Жўйдам МФЙда жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларини кестираётган вақтида, ушбу ер майдонининг собик эгаси фуқаро Э.У. тераклар унга тегишли экани хусусида жанжаллашиб кетган.
Жанжал давомида Э.У. аёлнинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган биринчи тез-тиббий ёрдамга қарамасдан аёл шифохонада вафот этган.
Тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, аёлнинг ўлимига бош қисмидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.У.га нисбатан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш)1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Сурхондарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2003 йилда туғилган аёл вафот этганди.
LiveБарчаси