Фарғонада эркак мол-мулк талашиб, қизларини калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
30 Октябрь
12897Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида қизлар амакиси томонидан калтаклангани ҳақида QALAMPIR.UZ'га мурожаат келиб тушганди. Ушбу воқеа вилоятнинг Учкўприк туманида яшовчи фуқаролар ва уларнинг фарзандлари ўртасида мол-мулк эгалиги масаласида юзага келган. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни Учкўприк тумани "Фаровон" МФЙда яшовчи фуқаролар ва уларнинг фарзандлари мол-мулк эгалиги масаласида ўзаро жанжаллашган.
Видеода эркак икки қизнинг юзига кўп марта уриб, уларни оёғи билан тепганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Якунига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.